Ўзбекистон терма жамоасининг "ЖЧ-2026"га чиқиш имконияти баҳоланди
"We Global Football" портали Ўзбекистон терма жамоасининг 3-босқич саралашидаги илк учрашувдан сўнг "ЖЧ-2026"га чиқиш имкониятиларимизни баҳолади.
КХДРга қарши учрашувдан сўнг, Жаҳон Чемпионатига чиқиш имкониятимиз 70.3% деб кўрилмоқда. Унга кўра, гуруҳдан 2-ўрин билан чиқиш имкониятимиз 48% деб таҳмин қилинмоқда.
Порталининг баҳолашича, гуруҳ босқичини Эрон пешқадамлик билан якунлайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз навбатдаги учрашувни 10 сентябрь куни сафарда Қирғизистонга қарши ўтказади.
Фикрлар