Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси "Турон"да!

Янги мавсумни Про-лигада ўтказадиган “Турон” яна элитага қайтиш учун ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Яйпанликлар бугун “Навбаҳор-фарм”га қарши назорат баҳси ўтказмоқда. Эътиборлиси, ушбу учрашувда тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ҳам майдонга тушди. 35 ёшли футболчи “Турон”да кўрикда бўлиб турибди.

Бундан ташқари, Хуршид Ходжаев, Абдуллоҳ Миркомилов, Аъзам Алиев, Шариф Раҳматов, Сиёвуш Хабибуллаев, Хушнудбек Авилов, Улуғбек Худойбердиев, Бобур Қосимов ва Бунёд Турғунбоев каби футболчилар ҳам “Турон”да кўрикдан ўтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!