Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши ўйинлар учун таркиби

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 2–3 май кунлари Туркманистон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бош мураббий Хосе Мария Пазос Мендез ушбу ўйинлар учун Ўзбекистон терма жамоаси таркибини эълон қилди. Испаниялик мутахассис 18 нафар футзалчини таркибга киритган. Булар:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров ("Ардус")
Равшан Элибоев ("Олмалиқ")
Акмал Хазратқулов ("Дўстлик-AIN")

Ўйинчилар:
Даврон Чориев ("Ардус")
Машраб Одилов ("Ардус")
Анасхон Раҳматов ("Ардус")
Даврон Абдураҳмонов ("Ардус")
Алан Аминов ("Ардус")
Дилмурод Шавкатов ("Ардус")
Ахрор Умаржонов ("Ардус")
Константин Свиридов ("Олмалиқ")
Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ")
Артур Юнусов ("Олмалиқ")
Алишер Ибрагимов ("Дўстлик-AIN")
Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN")
Ойбек Полвонов ("Дўстлик-AIN")
Тимур Садиров ("Бунёдкор")
Даврон Валижонов ("Бунёдкор")

Ўртоқлик ўйинлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!