Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистон Тожикистон дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 1

Илк баҳсда йирик ҳисобдаги ғалаба.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "CAFA women's championship-2022" турниридаги юришини бошлади.

Мидори Ҳонда шогирдлари илк турда Тожикистонга қарши майдонга тушди. Баҳс вакилаларимизнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Ильвина Аблякимова (дубль), Нилуфар Қудратова (ҳет-трик) ҳамда Зарина Маматкаримова муаллифлик қилди.

Футболчиларимиз гуруҳ босқичида мезбонлардан ташқари Туркманистон ва Қирғиз Республикаси жамоаларига қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ