Ўзбекистон Тошкентда “Эйбар” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ads

Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбарияти Мадрид шаҳридаги Ла Лига қароргоҳида бўлиб, ташкилот раҳбарияти билан учрашган ва учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришилганди.

Шунингдек, ўша учрашувда Ла лига раҳбарияти ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга, жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил этишга тайёр эканини маълум қилганди.

Ушбу келишувга асосан, жорий йилнинг 13 октябрь куни Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга ташриф буюради. 14 октябрь куни Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда “Эйбар” клубининг U-15 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Мазкур ўртоқлик ўйини Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун тажриба тўплаб, жамоани шакллантиришга катта ёрдам бериши шубҳасиз.