Ўзбекистон Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади
Футзал бўйича Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Қирғиз Республикаси футбол иттифоқи матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа 28 март куни Тошкентга келади ва 29 ҳамда 30 март саналарида вакилларимиз билан баҳс олиб боради. Шундан сўнг қўшниларимиз Бишкекка қайтиб, 4 апрель куни Тожикистонга қарши майдонга тушади.
Ушбу беллашувлар 10-12 апрель саналарида мамлакат пойтахтида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2022 саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қирғизистонликлар мусобақанинг финал босқичига чиқиш учун Эрон, Туркманистон ва Мальдив ороллари қаршилигини синдириши талаб этилади.
Хабарга кўра, Тошкентдаги ўртоқлик учрашувлари ёпиқ эшиклар ортида ўтиши айтилган. Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайти орқали кузатиб боринг!
Фикрлар