Ўзбекистон U-18 термаси
Ads

Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Кеча "Нурафшон" жамоасига қарши назорат ўйини бўлиб ўтди. Унда терма жамоа аъзолари 7:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугун Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Оқтепа" жамоасига қарши яна бир назорат ўйинида майдонга тушади.

Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.