Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 2-тур ўйинига тайёргарлик кўрди
Ads

 

Хитойнинг Нанкин шаҳрида 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Ушбу мусобақада иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида  терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров футболчи қизлар билан назарий машғулот ўтказди. Унда эртанги рақиб – Шимолий Корея терма жамоасининг Таиландга қарши кечган ўйини таҳлил қилинди. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонлари терма жамоа аъзоларига тушунтирилди.

Куннинг иккинчи ярмида футболчилар амалий машғулот ўтказишди. Машғулот давомида асосий эътибор тезкор равишда ҳимоядан ҳужумга ўтишга қаратилди. Шунингдек, жарима майдончаси ташқарисидан дарвозага аниқ зарбалар йўллаш ва стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида ҳам мураббийлар белгилаб берган машқлар бажарилди.

Эртанги ўйинда Ўзбекистон U-19 терма жамоаси асосий таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби рақибга қарши яширин қуроллардан фойдаланишга ва шу йўл орқали ижобий натижа қайд этишга қарор қилишган.