Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тожикистон билан дуранг ўйнади
Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Равшан Ҳайдаров шогирдларига Тожикистон U-20 термаси рақиблик қилди.
Қизиқарли кечган беллашувда жамоалар нурсиз дурангга имзо чекди.
Маълумот ўрнида, Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган ёшларимиз мусобақада "A" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда термамизга Индонезия, Ироқ ҳамда Сурия жамоалари рақиблик қилади.
Фикрлар