Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан ғалаба, Холдорхонов дубль қайд этди
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида Грузиянинг “Дила Гори” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоамиз мазкур учрашувда рақиблари устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. Терма жамоамизнинг ҳар икки голига Пўлатхўжа Холдорхонов (6, 51-дақиқа) муаллифлик қилди.
“Дила Гори” 1:2 Ўзбекистон U-20.
Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг таркиби:
Ҳумоюншоҳ Сайётов
Иззатилло Пўлатов
Абубакр Ашуров
Жаҳонгир Уразов
Пўлатхўжа Холдорхонов
Беҳруз Асқаров
Аббосбек Файзуллаев
Диёр Ортиқбоев
Нодирбек Абдураззаков
Маҳмуд Маҳамаджонов
Асадбек Жўрабоев
Иккинчи бўлимда майдонга туширилганлар:
Асрорбек Кенжаев
Шерзод Эсанов
Миркомил Абдураззаков
Жавоҳир Утамуродов
Саидафзалхон Аҳроров
Шаҳзодбек Раҳматуллаев
Музаффар Мўминов
Азизбек Холмуродов
Шаҳзод Акрамов
Шаҳриёр Жабборов
Манба: ЎФА матбуот хизмати.
Фикрлар