Ўзбекистон U-22 термаси Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди

Ҳозиргина БААда давом этаётган Осиё Чемпионати U-22 саралаш босқичи Д гуруҳидан ўрин олган БАА U-22 – Ўзбекистон U-22  термалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда Равшагн Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз мезбонлари 2:0 ҳисобида мағлуб этди хамда гуруҳда 9 очко олган холда келгуси йили Хитойда ўтадиган Осиё Чемпионати U-23 га йўлланмани қўлга киритган илк терма жамоа бўлди.

U-23 Осиё Чемпионати саралаши

"Д" гуруҳи, 1-тур.

БАА U-22 – Ўзбекистон U-22 0:2

Голлар: Ислом Қобилов(57), Жавоҳир Сиддиқов(90).

Ўзбекистон U-22: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев, Жавоҳир Сидиқов, Забихилло Ўринбрев, Одил Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Достон Турсунов .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!