Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этади

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиланд Футбол Ассоциацияси таклифига кўра шу йилнинг 6-9 декабрь кунлари Бурирам шаҳрида бўлиб ўтадиган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этади.

Бугун ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам ва Мьянма терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. 

“А” гуруҳи

Тайланд

Япония

КХДР

“В” гуруҳи

Ўзбекистон

Вьетнам

Мьянма

Ушбу мусобақа ФИФА ташкилоти билан яқин ҳамкорликда фаолият юритувчи “Mc Sport” World Organization томонидан ташкил этилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!