Ўзбекистон U20 Тошкентда Жанубий Корея U20 терма жамоасига имкониятни бой берди

  • 8 ноябрь, 2022, 17:27
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон U20 терма жамоаси Тошкентдаги "Жар" стадионида кореялик тенгдошларишга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда вакилларимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 1-дақиқасида ҳисобни очган терма жамоамиз, 11-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Биринчи тайм охирроғида эса Пўлатхўжа Холдорхонов Ўзбекистонни яна бир бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Аммо иккинчи тайм сўнггида, аниқроғи 85 ва 90+5-дақиқаларда Жанубий Корея ёшлари икки бор терма жамоамиз дарвозасини ишғол қилди ҳамда иродали ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон U20 — Жанубий Корея U20 2:3

Голлар: Пўлатхўжа Холдорхонов 1, Ли Жунсанг 11, Пўлатхўжа Холдорхонов 45+2, Ли Ёнгжун 85, Бае Жунҳо 90+5.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ANNAQULOV G'ULOM
08/11/2022 17:30
KOREYA 9- KISHI BO'LIB QOLSA XAM YENGA OLMAYSILAR, CHUNKI YURIB O'YNAYSILAR