Ўзбекистон ва Латвия спорт таълимини ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилади

  • 21 Jun 14:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Others
BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг 23 май куни давлат раҳбари раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш доирасида йиғилиш бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилишдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маъруф Болтабаев раҳбарлигидаги делегация Латвия Республикаси Рига шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт таълимини ривожлантириш, халқаро ОТМлар билан алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов билан Рига шаҳрида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама спорт таълими ва спорт мутахассисларини тайёрлаш бу борада Болтиқбўйи давлатлари билан кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Маълумот учун, университет делегациясининг Болтиқбўйи давлатларига (Латвия, Литва) расмий ташрифи 24 июнгача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!