Ўзбекистон вакили Alash Pride турнирида жанг қилади

  • 5 октябрь, 2023, 15:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

20 октябрь куни Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида катта ММА кечаси ташкил этилади. Яъни, ўз вақтида Марказий Осиёнинг энг кучли лигаси ҳисобланган Alash Pride нафбатдаги турнирини ўтказади.

Tecno

Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу оқшомда ҳамюртимиз “Жаҳон” клуби вакили, Жаҳонгир Асранов шогирди Тимур Маъмуржонов ҳам октагонга кўтарилади. Унга қозоғистонлик Давлатбек Абдуқаҳҳоров рақиблик қилади. Мазкур жанг енгил вазн (70,3 кг) тоифасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ҳамюртимизнинг профессионал кўрсаткичи 3-1 бўлса, Абдуқаҳҳоровнинг рекорди 6-2 кўриниш олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!