Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мендес бошчилигидаги биринчи йиғинини бошланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан эътиборан янги бош мураббий Хосе Мария Мендес бошчилигида йиғинга киришди. Машғулотлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар маркази спорт залида олиб борилади.
Мураббийлар штаби мазкур йиғинга 19 нафар футзалчини жалб этган. Йиғин давомида испаниялик мутахассис терма жамоага чақирилган йигитлар билан яқиндан танишиш, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини ўрганиш, шунинг баробарида номзодларнинг имконият ва салоҳияти борасида дастлабки хулосаларга эга бўлишни режалаштирган.
Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига жалб этилган футзалчилар рўйхати билан танишинг.
Дарвозабонлар:
Жасурбек Ризбонов (“Насаф”)
Аббос Элмуродов (“БМБ ПФC”)
Аббос Ўлмасбеков (“БМБ ПФC”)
Ҳимоячилар:
Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”)
Машраб Одилов (“БМБ ПФC”)
Суннатилла Жўраев (“Насаф”)
Хайрулла Солихов (ОКМК)
Қанот ўйинчилари:
Муҳаммадали Хусанбоев (“БМБ ПФC”)
Шахрам Фахриддинов (ОКМК)
Музаффар Абдукаримов (ОКМК)
Шоҳжаҳон Шоназаров (“Оил Стар”)
Аброр Ахмедзянов (СҚБ)
Далер Эшонқулов (“Динамо”)
Бурҳониддин Содиқов (“Локомотив”)
Ҳужумчилар:
Музаффар Аҳаджонов (“БМБ ПФC”)
Беҳруз Самиев (“Оил Стар”)
Ҳусниддин Нишонов (“БМБ ПФC”)
Асилбек Вафоев (“Насаф”)
Фикрлар