Ўзбекистон хоккей терма жамоаси ташкил этилади

Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) миллий терма жамоага асос солишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Ҳумо" директори, ЎХФ вице-президенти Кирилл Матвеев айтиб ўтди.

"Биз мамлакат чемпионатини ўтказганимизда ёш йигитларнинг икки мавсум ўйнашларини кўздан кечиришни мақсад қилган эдик. Бу ВХЛ бўладими ёки Қозоғистон очиқ чемпионати - шунда бизда хоккейчиларни маҳаллийлаштириш имконияти пайдо бўлади. Спортчилар ҳам буни яхши билишади ва улар бундан ютқазишмади, чунки натижа кундек равшан.

Хоккей федерацияси сўнгги йилда янги аренани ишга туширди, ВХЛда ўйновчи "Ҳумо" жамоаси ва унинг фарм-клуби ташкил этилишига эришди.

Умид қиламанки, бир-икки йил ичида миллий терма жамоа шаклланади. У кўпроқ "Ҳумо" ва "Ҳумо-2" клубларида ўйновчи маҳаллийлаштирилган хоккейчилардан иборат бўлади", - деди Матвеев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!