Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Болгария клубидан 4 та гол ўтказиб юборди (видео)

Ёшларимиз бугун навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Рақиб – Болгариянинг энг номдор клуби “Левски София” жамоасининг асосий таркиби бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда

Учрашувда болгарияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таркибимиздаги ягона голга Улуғбек Хошимов муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: