Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

TIGGO 2 PRO

18 ёшгача бўлган ёшларимиз 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача У18 жаҳон чемпионатининг ИИИБ дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказадилар. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Бунга қадар Ўзбекистон хоккей мактаблари тарбияланувчиларидан ташкил топган У18 ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания Кубогида икки марта ғолиб бўлиб, ҳеч бирўйинда мағлубиятга учрамаган. Турнир 2023-йил март ойида Улан-Баторда (Мўғулистон) ва 2024 йил апрель ойида Тошкент ҳамда Самарқандда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган.

Жаҳон чемпионатидаги дебют турнирида Ўзбекистон ёшлари Жанубий Африка Республикаси, Люксембург, Туркманистон, Босния ва Герсеговина ҳамда Таиланд ёш жамоаларигақарши майдонга тушишади.

Турнир тақвими:

28 февраль, 14:30 — Ўзбекистон -  Жанубий Африка Республикаси
1 март, 14:30 — Люксембург - Ўзбекистон
3 март, 14:30 — Туркманистон - Ўзбекистон
4 март, 11:00 — Ўзбекистон - Босния ва Герсеговина
6 март, 18:00 — Таиланд - Ўзбекистон

Халқаро Хоккей Федерацияси (ИИҲФ) турнирнинг сўнгги учрашуви сифатида Таиланд ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги баҳсни белгилаган, бу эса айнан шу икки жамоа мусобақанингасосий фаворитлари сифатида кўрилаётганини англатади. Жанубий Африка жамоаси аутсайдер сифатида кўрилмоқда, Люксембург эса ўтган йилги турнирни ўтказиб юборган. Қолган уч рақиб эса жиддий рақобатчи бўлиши мумкин.

Биз ёшларимизга ишонамиз ва умид қиламизки, Чехиядамавсумни ўтказган Жасурбек Рустамхонов ва Салоҳиддин Азимов иштирокида кучайган жамоамиз жаҳон чемпионатида муносиб дебют қилади ҳамда ғалаба ва юқори дивизионгачиқиш учун курашади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!