Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши қайдномаси эълон қилинди (фото)
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Жиддага етиб борди.
Қайд этиш керак, бир қатор футболчилари айни пайтда ўз клублари сафида хорижий йиғинда иштирок этаётганлиги сабабли терма жамоа ихтиёрига бир неча кундан сўнг келиб қўшиладилар.
Бундан ташқари, легионерларимиз Умарали Раҳмоналиев ва Абдуқодир Ҳусановлар бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Абубакр Ашуров ва Беҳруз Асқаров эса жароҳати сабаб мазкур йиғинни ўтказиб юборади.
Манба: ЎФА матбуот хизмати.
Фикрлар