Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионатини 8 та олтин медаль билан якунлашди (фотогалерия)

  • 31 август, 2021, 10:35
  • 0
  • Бокс

28 август ўсмирларимиз ушбу мусобақада 9 та олтин медаль қўлга киритиб, чемпионатни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашганди. Ушбу муваффақиятли юришни кеча уларнинг ака-опалари, яъни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари давом эттиришди.

29 август финал беллашувлари якунига кўра, ёшларимиз 8 та олтин медаль қўлга киритишди. Шунингдек, боксчиларимиз 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига ҳам сазовор бўлдилар.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-71 кг: Аълохон Абдуллаев
-92 кг: Нусратбек Тохиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-51 кг: Аҳмаджон Қўзибоев
-67 кг: Самандар Солижонов
-86 кг: Диёрбек Ўралов

Бронза:

-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов.


Қизларимиз сафида эса совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобокулова
-52 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-70 кг: Азиза Зокирова

Бронза:

-54 кг: Мухлиса Хушвақтова
-60 кг: Рухшона Ўктамова
-63 кг: Моҳира Аҳмедова
-81 кг: Сабоҳат Ҳусанова
+81 кг: Ҳадичабону Эргашева.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1 сентябрь куни соат 16:40да юртимизга қайтиб келишади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиниши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!