Ўзбекистон – Яман учрашувини ким бошқариши маълум
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида ўз майдонида Яман терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
Мазкур ўйинни суриялик ҳакам бошқариб боради. Ҳанна Ҳаттаб Ўзбекистон – Яман учрашуви бош ҳаками этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва соат 17: 00да бошланади.
ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН
10 октябрь | "Пахтакор" стадиони | Соат 17:00
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания).
Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).
Фикрлар