Ўзбекистон – Яман учрашувининг чипталари қанчадан сотилмоқда?
Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.
Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам ҳарид қилишлари мумкин.
Чипталар 3 та тоифада чиқарилган:
1-тоифа – 35 000 сўм;
2-тоифа – 25 000 сўм;
CIP – 75 000 сўм.
Бир киши энг кўпи билан 5 тагача чипта ҳарид қилиши мумкин.
Таъкидлаб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.
Фикрлар
Qimagin foxishalaga oxshab vatan tuygusi bosa kelib muxlislik qil bomasa pashol naxxuy bowqa gap yoq sanga xuyplyot