Ўзбекистонда футбол клублари қачон хусусийлаштирилади?
ЎФA Медиа бўлими “Савол йўлланг!” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар йўллаган саволларнинг энг сараларига жавоб берди.
– Клубларни хусусийлаштириш қачон бошланади? (tolipov183)
– Жуда ўринли савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. 2030 йилга қадар клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича вазифа белгилаб берилган. Бу борада режали равишда иш бошлаб юборилган.
Фикрлар
Умумий килиб айтганда бу Эрматовни узини жавоблари эмас, бу УФА ни стандарт шаблон жавоблари булиб колган.
Мухлисларни уни узини шахсий (варокка караб эмас) юракдан чикган жавоблари ва режалари купрок кизиктиради ва савол-жавоблар онлайн булиб утганда мухлислар бир нималик булиб колармиди.
Футболимизда Ахмаджоновнинг киска муддатда килган, бажарган ишларини Эрматов хали ундан бирини хам кила олганича йук. Афсуслар булсинки канчалик аччик булмасин бу хакикат.
Энди бор умидимиз уни бундан буёг'ига киладиган ишларидан.