Ўзбекистонда ОЧЛ ўйинлари намойиш этилмайди?! "Спорт" ёки "УзРепорт"? Муаммо нимада?
Айни дамда ОЧЛ ўйинларининг трансляция масаласи жуда кўп баҳсларга сабаб бўлмоқда. Шу боис, унга атрофлича (биздаги маълумотлардан келиб чиқиб) тўхталиб ўтамиз.
Айни дамда, Осиё чемпионлар лигасининг трансляция ҳуқуқи (Ўрта Осиё бўйича) "Саран Медиа"га тегишли. Шартномага кўра, 2021/2024 йилги мавсумлар учун "Уз Репорт" гуруҳ ва плей-офф ўйинларини намоиш этиш хууқини қўлга киритилган. "УзРепорт" техникалар билан содир бўлиши мумкин бўлган муаммони Туркиянинг "Саран Медиа" компанияси ёрдамида ечиб келган.
МТРКнинг активлиги ошиши билан, "УзРепорт" бироз четга чиқиб қолганидан хабарингиз бор. Айнан шу сабабли жорий мавсумда шахсий канал ОЧЛ ўйинларини трансляция қилиш истагида ёнмаяпти. Сабаби, "Саран Медиа"ни бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг 3 та стадионда ишлаши ҳазилакам пул бўлмайди. Канал ўз ҳаракат векторини ўзгартиргани ва "Футбол Тв"нинг ёпилганини ҳисобга олсак, бу контентни намойиш этиши мумкин бўлган канал ҳам йўқ.
МТРК бу ҳуқуқни қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлаган, бироқ бунинг учун аввал "УзРепорт" ҳуқуқни ОФКга қайтариб бериши ёки МТРК билан “бўлишиши” лозим. Афсуски, масала бундай осонлик билан ечилмайди. Сабаби, ОФКнинг трансляция борасидаги янги регламентига кўра, ВАР системаси гуруҳ ўйинларидан бошлаб ишлатилади.
Бу 1-турданоқ 10 та сифатли камерада ўйинларни эфирга олиб чиқиш шарт дегани! Соддароқ қилиб айтсак, Суперлига ўйинларидан камида 3 баробар кўпроқ камера ва техника ишлатилади. Энди МТРКнинг бир йўлда 3 та шаҳрида 10 та камера билан ўйинларни онлайн эфирга узатишини тасаввур қилиб кўринг?! Биргина байрам тадбирлари чоғида ВАР системасини ишлатишда муаммоларга дуч келадиган МТРК халқаро даражадаги 3 та трансляцияни параллель эфирга бериши жуда мушкул масала.
Ҳозир ўйинларни трансляция ҳуқуқидан кўра, уни эфирга олиб чиқиш бир неча баробар қимматроққа тушади. Айнан шу харажатлар сабабли "УзРепорт" ҳам, МТРК ҳам аниқ бир тўхтамга кела олмаган.Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Фикрлар