Ўзбекистонда яна бир чемпионат ташкил этилади. У қаерда ўтказилиши ҳам аниқ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев илк бор ташкил этилаётган футзал бўйича Ўзбекистон U-18 чемпионатига Жиззах мезбонлик қилишини маълум қилди.

“Ўзбекистон футзалининг маркази бугунги кунда Жиззах. Бу ерда футзал учрашувларини ташкил қилиш мумкин бўлган камида 3 та зал мавжуд (янада яхшироғи тез орада ишга тушади).

Ўзбекистон термасининг асосий футзалчилари бугун “Хуасин Жиззах” клубида жамланган. Вилоят ҳокими Эргаш Солиев улар билан бирга ўзи ҳам футзал ўйнайди.

Шуларни инобатга олиб, илк бор ташкил этилаётган футзал бўйича Ўзбекистон U-18 чемпионати мезбонлиги ҳам Жиззахга ишониб топширилади. Буёғига йилда бир марта ёш футзалчилар ярмаркаси вазифасини ўтаб берувчи мусобақамиз ҳам бўлади”, - деб ёзди Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!