Ўзбекистонга иккита гол урган футболчига 60 миллион фунт нарх қўйилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» раҳбарияти ўз ҳужумчиси Коди Гакпони 60 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда.

2024/25 йилги чемпионлик мавсумида Гакпо барча мусобақаларни ҳисобга олганда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 7 та голли узатма берган эди.

Ўтган мавсумда эса унинг кўрсаткичлари пасайди. Нидерландиялик футболчи 9 та гол ва 6 та ассист билан чекланди.

«Ливерпуль»нинг янги бош мураббийи Андони Ираола ҳозирча Гакпонинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилмаган. Жамоа аллақачон Муҳаммад Салоҳдан деярли айрилиб қолган бир пайтда, Гакпони ҳам сотиб юбориш масаласи очиқлигича қолмоқда.

BBC хабарига кўра, агар 27 ёшли ҳужумчи сотиладиган бўлса, «қизиллар» унинг трансфери учун тахминан 60 миллион фунт стерлинг талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин «Ливерпуль» Гакпони Нидерландиянинг ПСВ клубидан сотиб олиш учун 35 миллион фунт стерлинг тўлаган эди.

Айни пайтда Гакпо Нидерландия миллий терма жамоаси сафида мундиалда иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал бу жамоа Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашув ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан эди. Ўша учрашувда нидерландияликларнинг ҳар икки голини Коди Гакпо пенальтидан киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!