Ўзбекистонга қарши ўйнаган футболчининг трансфер нархи кескин ошиб кетди
Ads
ФИФА агенти Шандор Варга "Ростов"да тўп сураётган Эрон терма жамоаси аъзоси Сардор Азмуннинг трансфер нархи ошиб кетганини таъкидлади.
 
Трансфер маълумотларига ихтисослашган transfermarkt сайтида бу футболчи 7 миллион еврога баҳоланган. "Ростов" эса эронлик ўйинчининг трансферини 10 миллион евро деб кўрсатган.
 
- Азмун даражасидаги ўйинчи учун transfermarkt сайти белгилаган сумма кулгилидир, - деди Шандор Варга. - Агар топ-клублар бу футболчига харидор бўлса 30-40 миллион евронинг баҳридан ўтиши керак. Унинг ўйини каби нархи ҳам ўсмоқда.
 
Сардар Азмун Эрон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатининг Тошкентда ўтказилган саралаш учрашувида майдонга тушиб, жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабасига ҳиссасини қўшган эди.