Ўзбекистонлик "Аждар"нинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

  • 20 январь, 2021, 17:04
  • 0
  • MMA

Оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик ММА жангчиси, "Аждар" номи билан машҳур Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. 

Ҳамюртимиз аввалроқ Иван Штирков ва Фабио Мальдонадо каби машҳурлар билан жанг қилиши борасида музокаралар ўтказилган эди. Бироқ баъзи сабаблар ва пандемия туфайли, ушбу тўқнашувлар амалга ошмай қолганди.

Узоқ кутилган жанг ва ниҳоят, ташкил этиладиган бўлди. Нуфтиллаев 20 февраль куни Россиянинг Самара шаҳрида мезбонлар вакили Олег Кубановга (5-4) қарши октагонга кўтариладиган бўлди. 

Мазкур жанг OFC ( Open Fighting Championship) промоушени томонидан ўтказилади. Юртдошимиз ўзининг еттинчи жангини ўтказади. У профессионал фаолияти мобайнида 6 та жангнинг барчасида ғалабага эришган. 

Ушбу жангда юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Бобур Тагиев озарбайжонлик жангчига қарши рингга кўтарилади

Шер Мамазулуновнинг рақиби маълум. У Тошкентда жанг қилади

Нурсултон Рўзибоев Тошкентда жанг қилади
Авлиёхон Ҳамидов Ўзбекистон ММА ассоциацияси Андижон вилояти бўлими томонидан тақдирланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!