Ўзбекистонлик футболчи Европа кучли бешлик чемпионатларида тўп тепишни истайди
Муборакнинг “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Мўмин Мелиев ўз нияти билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Мен “Машъал” билан бирга эканлигимдан фахрланаман. “Машъал” буюк клуб. Биз Суперлигада дебют қилаётган жамоамиз. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп.
Ниятим кучли бешликда тўп тепиш. Бу борада “Машъал” футбол клуби менга жуда катта имкониятлар яратиб бермоқда. Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров ҳам шу ердан чиққан. Шунинг учун мен бу клуб учун боримни беришга тайёрман, - деди футболчи.
Фикрлар