Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ саралашидаги ҳал қилувчи ўйинлардан бирида ишлайди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлар ЖЧ-2022 саралаш босқичининг муҳим учрашувларида фаолият олиб бориш учун ОФК томонидан чақирув олган эди.

Tecno

Хусусан, ФИФA Рефериси Илгиз Танташев Баҳрайн мезбонлик қилаётган “C” гуруҳи баҳсларида ишлаш учун таклиф этилган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик мутахассис Эрон – Ироқ учрашувида ҳакамлик қилади. Унга қанотларда ҳамюртимиз Aндрей Цапенко ва КХДР вакили Донг Ҳу Канг ассистентлик қилади.

Учрашув Муҳаррақ шаҳридаги “Aл-Муҳаррақ” стадионида юртимиз вақти билан соат 21:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!