Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФКнинг элит семинарида иштирок этишмоқда

Келаси мавсумда ОФК ҳамда ФИФА тасарруфига кирувчи ўйинларни бошқариш учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тавсия этилган ўзбекистонлик ҳакамлар ОФКнинг элит семинарига таклиф олишди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилган ушбу семинарда ўзбекистонлик ҳакамлар ва лайнсменлар учун янги ўқув курслари ташкил этилади. Шунингдек, ҳакамлар мазкур семинарда назарий ҳамда амалий имтиҳонлардан ташқари фитнес-тестлардан ўтишлари талаб этилади. Таъкидлаш жоиз, мазкур фитнес-тестлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларгина халқаро ўйинларни бошқариш учун тайинланишлари мумкин.

Таъкидлаш лозим, мазкур семинарда ҳакамларга ОФК ҳакамликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўзбекистонлик Карине Мурадян йўриқчилик қилмоқда.

ОФК элит семинарида иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳакамлар ва лайнсменлар рўйхати:

ФИФА реферилари:

Равшан Эрматов

Валентин Колваленко

Шерзод Қосимов

Ильгиз Танташев

Азиз Асимов

ФИФА лайнсменлари

Жаҳонгир Саидов

Абдуҳамидилло Расулов

Маъмур Саидқосимов

Руслан Серазетдинов

Андрей Цапенко

Алишер Усмонов

Хусниддин Шодмонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!