Ўзбекистонлик ҳакамлар Саудия Арабистони чемпионати учрашувини бошқариб боришади

Саудия Арабистони футбол федерацияси Ҳакамлар қўмитасининг таклифига биноан, чемпионатнинг навбатдаги турида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайдиган бўлди.

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, “Ал-Раид” — “Ал-Таавун” жамоалари ўртасидаги учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам вазифасини бажаради, унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.

Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!