Ўзбекистонлик ҳакамлар Суперлиганинг бир ўйини учун қанча пул олишларини биласизми?
ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзинниг саҳифасида хориж ҳамда ўзбекистонлик ҳакамларнинг бир ўйинда қанча ишлаб топишларини таққослади. Бундан маълум бўлдики, рефериларимиз бир учрашувда 3 миллион сўм пул олишади.
- Мана бу суратда кучли бешликнинг тўрт лигасида ҳакамлар ҳар бир ўйини учун қанча пул олиши кўрсатиб ўтилган. Ла Лига яхшигина ўсишга эришди. Бу ерда ҳакамлар учун VAR тизими ҳам ёрдамга келади. Ўйин учун ҳисоб-китоб эса 6 минг евро.
Ўзбекистонлик ҳакамлар Суперлига учрашувини бошқарса, 3 миллион сўм ишлаб олади. Бу ҳозирги курсда 315 еврони ташкил қилади. Маълумот учун, Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувни бошқарган ҳакам ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳисобланади, - дея ёзади Имомхўжаев.
Фикрлар