Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларни бошқаради
ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич “В” гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони – Вьетнам учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Ильгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.
Шунингдек, ушбу гуруҳдаги Австралия – Хитой баҳсида VAR техникаси учун масъуллик Жаҳонгир Саидовга ишониб топширилди.
Бундан ташқари, Қирғизистон – Фаластин ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинини Аҳрол Рисқуллаев бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Санжар Шоюсупов кўмаклашади.
Фикрлар