Ўзбекистонлик икки боксчи жаҳон терма жамоаси сафида россияликларга қарши рингга кўтарилади!

25 февраль куни Россиянинг Самара шаҳридаги “Динамо” спорт  жамоаси ва жаҳон термаси ўртасида бокс бўйича ўзига хос турнир бўлиб ўтади. Жанг кечаси "Динамо" жамиятининг юз йиллигини нишонлаш доирасида бўлиб ўтади.

Учрашув тўрт раунд давом этадиган, профессионал бокс қоидалари асосида бўлиб ўтади. Ушбу кеча еттита жангдан иборат бўлади. Биз учун аҳамиятли жиҳати эса ўзбекистонлик икки боксчи ҳам ушбу кечада рингга кўтарилади. 

- 48 кг: Эдмонд Худоян - Нодиржон Мирзаҳмедов (Ўзбекистон);

- 63,5 кг: Иля Попов - Адҳамжон Муҳиддинов (Ўзбекистон);

- 67 кг: Александр Зйрянов - Шамси Шаҳбазов (Озарбайжон);

- 69 кг: Илдар Минсафин - Кевин Дассаулт (CАР);

- 71 кг: Игор Свиридченков - Фарух Тўхтасунов (Қозоғистон);

- 75 кг: Сергей Сергеев - Сапарбай Аидаров (Қозоғистон);

+92 кг: Ярослав Дороничев - Давлат Болтаев (Тожикистон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!