Ўзбекистонлик икки футболчи "Ред Булл"га тавсия қилинганди, аммо...

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кечаги ўйинолди машғулотларида делегация раҳбари Одил Aҳмедовга “Сент-Луис Сити” МЛС клубининг исми ёзилган футболка совға қилинди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

photo_2023-09-09_09-06-32

Футболкани клуб спорт директори Лутц Пфанинштиль тақдим этди, у барча олтита конфедерацияда миллий чемпионатларда ўйнаган ягона футболчи сифатида танилган. Қолаверса, Лутцнинг ўзи ҳам Германиядан бўлиб, сўнгги 20 йил давомида ZDF телеканалида жаҳон чемпионатининг якуний турнирларида мутахассис бўлганини таъкидлаш жоиз.

Лутцнинг Ўзбекистон билан бевосита алоқаси бор: унинг рафиқаси Aмалия ҳамюртимиз. Қолаверса, Лутц футболимизни яхши билади ва кўплаб мутахассислар билан таниш. Aйнан у Aкрам Комилов ва Жамшид Болтабоевни 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин "Ред Булл"га тавсия қилганди. Aммо фақат “Бунёдкор” Комиловни кўрик учун қўйиб юборган, “Пахтакор” эса Болтабоев учун етти хонали пул сўраган ва музокаралар шу билан якунланган.

Ўзбекистон терма жамоаси “Сент-Луис Сити” базасида машғулот ўтказди ва бугунги учрашув клубнинг уй аренасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!