Ўзбекистонлик К-1 усталари супер турнирда жанг қилишади!

30 ноябрь куни Молдованинг Кишинёв шаҳри К-1 бўйича супер турнирга мезбонлик қилади. Яъни, FEA championship турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида 2 нафар вакилимиз рингга кўтарилади. Жумладан, 71 кг вазнда Бобур Ўринбоев мезбонлар вакили Денис Тапуга қарши жанг қилса, 95 кгда Муроджон Аҳмедов туркиялик Муаммар Жан Шахин билан тўқнаш келади. Биз ушбу турнир ҳақида Ўзбекистон К-1 федерацияси раиси Жасур Неъматовни фикрлари билан қизиқдик. - Бу анчагина нуфузли турнир. Жаҳоннинг энг кучли К-1 усталари йиғилади. Вакилларимизнинг рақиблари ҳам жаҳонда ўз ўрнига эга. Ўйлайманки, Бобур ва Муроджон юқори класс кўрсатади ва чиройли ғалабалар билан барчамизни хурсанд қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!