Ўзбекистонлик каратэчи 4 йилга дисквалификация қилинди

  • 18 января, 2021, 12:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Борьба
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги берган хабарга кўра, ўзбекистонлик каратэчи Нодира Жуманиёзова 4 йилга дисквалификация қилинди.

Каратэ бўйича 2019 йилги Осиё чемпиони ҳисобланган Нодира Жуманиёзовадан мусобақада олинган допинг-синамасида метастерон тақиқланган моддаси (анаболик стероид) аниқланган. Шу сабабли, у антидопинг қоидабузарлигида айбланиб, Халқаро каратэ федерацияси Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, 4 йилга дисквалификация қилинди.

Дисквалификация муддати 2023 йилнинг 26 августига қадар давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию