Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон"нинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал боксда жанглар ўтказиб келаётган ҳамюртларимиз, "Cocky Buffalo" компанияси мижозлари Абдулазиз Нажмиддинов, Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоиловларнинг жанг саналари аниқ бўлди.

Ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) Олимжон Назаров (28-5, 15КО) 10 декабрь куни Виетнамда WBО Oriental камарини таиландлик Жакравут Маджунгоендан (42-2-2, 21КO) ҳимоя қилади. Супер ярим енгил вазн тоифасидаги (58,9 кг) Абдулазиз Нажмиддинов ва енгил вазндаги (61,2 кг) Абдурасул Исмоилов навбатдаги жангларини 1 январда Виетнамда ўтказади. Ҳозирча уларга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!