Ўзбекистонлик "Мирко" Беллаторда! Унинг дебют жанг санаси ва рақиби маълум...

  • 7 декабрь, 19:34
  • 0
  • MMA

Истеъдодли ММА жангчимиз "Мирко" номи билан танилиб бораётган  Мирафзал Ахтамов жаҳоннинг энг нуфузли промоушенларидан бири "Беллатор" билан шартнома имзолади. Шунингдек, унга Дубайда бўлиб ўтувчи марказий жангда Усмон Нурмагомедов ва Пол Хьюз тўқнаш келадиган турнирда дебютини ўтказиш имконини ҳам берди. 
Хабарингиз бор, 25 январь куни Дубай шаҳридаги "Кока-кола" аренасида "Беллатор" промоушени навбатдаги жанг кечасини ташкил этади ва асосий тўқнашув юқорида таъкидлаб ўтганимиздек Нурмагомедов ва Хьюз ўртасида чемпионлик жанги бўлади. Айнан ушбу кечада юртдошимиз британиялик Майк Томпсонга қарши октагонга кўтарилади. 

Маълумот учун, Томпсон фаолияти мобайнида 7 та ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. 3 та ғалабали серияга эга. Ахтамов эса 8 та ғалаба ва бир дуранг рекордга эга. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!