Ўзбекистонлик мутахассис Озарбайжон бокс терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Озарбайжоннинг эркаклар бокс терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Жамоа ўтган йилдан буён Озарбайжон бокс федерациясида техник директор лавозимида ишлаб келаётган ўзбекистонлик Равшан Хўжаевга ишониб топширилди.

44 ёшли янги мураббий бокс устаси ҳисобланади. Фаолиятини 1998 йилда бошлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон, Осиё, Жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионларини тарбиялаган.

2016-2023 йилларда Ўзбекистон бокс федерациясининг Мураббийлар кенгашида ишлаган. "Дўстлик" ордени билан тақдирланган. 2016 йилда у халқаро мукофот лауреати бўлган. Назария, методология ва спорт фанлари бўйича профессор илмий даражасига эга.

Эслатиб ўтамиз, Хўжаев ушбу лавозимда шартномаси муддати тугаган кубалик Педро Роке ўрнини эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!