Ўзбекистонлик синхрон сузувчилар Сингапурда биринчи бўлишди
Синхрон сузиш бўйича Сингапур очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз спортчилари ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қайд этишди. Делегациямиз таркибидан мураббий Оксана Бортникова ҳамда уч спортчи, Нафиса Шомирзаева, Анастасия Морозова ва Анна Елтқшевалар ўрин олганди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур халқаро турнирда 10 мамлакат вакилалари иштирок этишди. Умумжамоа ҳисобида эса, кучли учлик қуйидаги кўриниш олди. Демак, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, биринчи ўринни юртдошларимиз қўлга киритган бўлса, иккинчи натижа Вьетнамлик қизларга тегишли бўлди. Мезбон Сингапур эса учинчи поғонадан ўрин олди.
Фикрлар