Ўзбекистонлик спортчилар 44-шахмат Олимпиадасида иштирок этиш учун Ҳиндистонга йўл олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев делегация аъзолари билан учрашди ва уларга омад тилади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси делегацияси Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрига учиб кетди.

44-шахмат Олимпиадаси FIDE томонидан ташкил этилган бўлиб, унда очиқ ва аёллар ўртасидаги турнирлар ҳамда шахматни оммалаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтказилади.

photo_2022-07-27_21-30-49.jpeg

Умуман олганда Жаҳон шахмат олимпиадасида рекорд даражадаги жамоалар иштирок этади — 188 нафар эркак ва 162 нафар аёл шахматчи.

44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

Эркаклар:

GM Нодирбек Абдусатторов (2004 йили туғилган),

GM Нодирбек Ёқуббоев (2002),

GM Жавоҳир Синдоров (2005),

GM Жаҳонгир Воҳидов (1995),

GM Шамсиддин Воҳидов (2002).

Аёллар:

WGM Нилуфар Ёқуббоева (2000),

WFM Умида Омонова (2006),

WCM Афрўза Ҳамдамова (2009),

WFM Мафтуна Бобомуродова (2006),

Маржона Маликова (2002).

photo_2022-07-27_21-30-49_2.jpeg

Делегацияга Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, А тоифали халқаро ҳакам Хусан Турдиалиев раҳбарлик қилмоқда.

Маълумот учун, 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024 йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026 йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
28/07/2022 17:19
Терма жамоа аъзолари яхши, иктидорли ёшлардан иборат! Лекин федерация президенти Саъдуллаев гирт ахмок ва тунка! Уз манфаатини уйлайдиган эшаклардан бири.