Ўзбекистонлик таэквондочилар Италиядаги Гран-При турнирида иштирок этишади
Ads

 

1-3 июнь кунлари Италияда таэквондо WTF бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Мусобақада 6 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

-74кг: Никита Рафалович
-80кг: Максим Рафалович
-87кг: Жасур Бойқўзиев
+87кг: Дмитрий Шокин
-62кг: Умида Абдуллаева
-67кг: Нигора Турсунқулова

Эслатиб ўтамиз, таэквондочиларимиз бундан бир неча кун олдин якунланган Осиё чемпионатида иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллагандилар.