Ўзбекистонни бошқарган мураббий Салоҳнинг “Реал”га ўтишига йўл қўймаган

Миср терма жамоаси собиқ мураббийи Хани Рамзи 2018 йилда Муҳаммад Салоҳ “Реал”га ўтмоқчи бўлганини маълум қилди.

- Мен терма жамоада Эктор Купер билан ишлаганимда Швейцарияда ўқув машғулот йиғини ўтказгандик. Ўшанда Салоҳ “Реал”дан яхши таклиф олганини айтди. Бироқ, бу масалада Эктор Купер билан гаплашганидан кейин Муҳаммад Салоҳ “Реал”га ўтмасдан “Ливерпуль”да қолишга қарор қилди, - деди Хани Рамзи.

Эктор Купер Миср терма жамоасидан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2018-2019 йилларда бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!