"Ўзбекистонни мағлуб этишдан ташқари, уларга гол уриш ҳам орзу бўлиб қолди"
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик турнирининг финалида Эрон билан куч синашиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг айрим форс нашрлари миллий терма жамоамиз ҳақида илиқ фикрлар билдиришмоқда.
"Ўзбекистонни мағлуб этишдан ташқари, уларга гол уриш ҳам орзу бўлиб қолди", - дея ёзиб қолдирди Эрон каналларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, мазкур икки жамоа ўртасидаги сўнгги тўқнашувда ҳам ҳамюртларимиз ғалаба қозонган эди (1:0). Ўша тўқнашувда ҳам Эрон терма жамоаси дарвозамизни ишғол қилишга муваффақ бўлмаганди.




Фикрлар