Ўзбекистоннинг энг тезкор пойгачилари аниқланди

BEPUL PROPAN

Жиззах вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли ва умидли спортчилар иштирок этиб, ўз маҳоратини намоён этди.

Чемпионат доирасида турли масофаларда гуруҳ пойгалари ташкил этилди. Жумладан, ўғил болалар ўртасида 42 километр масофага бўлиб ўтган беллашувда Эмил Валишен (Тошкент вилояти), Шоакмал Шоакмалов (Тошкент шаҳри) ва Мироншоҳ Баҳодиров шоҳсупага кўтарилди.

Қизлар ўртасидаги 21 километр масофага ўтган гуруҳ пойгасида Омина Турсунова (Сирдарё вилояти) олтин, Тансолпан Алимбаева (Тошкент вилояти) кумуш, Милана Яровая (Сирдарё вилояти) эса бронза медалини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!