
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИТНЕС ЗАЛИ АНИҚЛАНДИ
28 июнь куни Тошкентда илк бор фитнес клублар ўртасидаги халқаро чемпионатнинг миллий финал босқичи – "Red Bull Gym Clash" бўлиб ўтди. Мамлакатнинг етакчи заллари ўзининг тўрт нафар спортчидан иборат жамоаларини тақдим этди. Мусобақа якунларига кўра, чемпионликни "Savage Sports Club" жамоаси қўлга киритди ва ушбу жамоа кузда Грецияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида Ўзбекистонни ҳимоя қилади.
"Red Bull Gym Clash" – дунёнинг энг яхши спорт зали унвони учун янги ва ноёб мусобақа. Ҳар бир иштирокчи фитнес-марказ 4 нафар спортчидан иборат (2 эркак ва 2 аёл) жамоани йўллайди. Жамоаларнинг вазифаси – машҳур халқаро спортчилар томонидан ишлаб чиқилган машқлар мажмуасини бажаришдир. Ҳар бир машқ уларнинг чидамлилиги, маҳорати, жамоавий ишлаши ва кучини синовдан ўтказади. Миллий финалда энг яхши натижани кўрсатган жамоа мамлакатни халқаро майдонда ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритади.
Ўзбекистондаги лойиҳа босқичлари
8 июнь куни бўлиб ўтган миллий саралаш босқичи якунига кўра, мамлакатнинг энг кучли учта жамоаси финал босқичига йўл олди: Sports Complex Yunusobod, Buka Gym va Savage Sports Club.
Миллий финалда жамоалар икки блокка бўлинган мураккаб машқлар мажмуасини бажаришлари керак бўлди: А-блок – куч бўйича, Б-блок – синхронлик, чидамлилик ва жамоавий иш бўйича. Энг яхши натижани "Savage Sports Club" жамоаси кўрсатди ва Б-блокнинг финал босқичида рақибларини ортда қолдириб ғалаба қозонди: “Red Bull Gym Clash" жаҳон финали шу кузда Грециянинг Афина шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган 17 давлатнинг жамоалари иштирок этади.
Комментарии