Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Чехиядан ғалабасиз қайтадиган бўлди
Ads

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев Чехиянинг Прага шаҳрида бўлиб ўтаётган Челленжер туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида илк раунддаёқ мағлуб бўлиб курашдан чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча оқшом ҳамюртимиз мазкур турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этди. Франциялик Максим Жанвье билан дует ҳосил қилган Санжар 1/8 финалда Вега/Зампьери дуетига қарши кортга чиқди.

1 соат 8 дақиқа давом этган учрашувда Санжар ва унинг шериги 4:6, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Санжар Файзиев Чехиядан бирорта ғалаба қозонмай ортга қайтадиган бўлди.